Ляказетт 500 талик довонни забт этди!
Франция чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Нант” ҳамда “Лион” жамоалар учрашувида ҳисоб очилмади - 0:0.
Маълум бўлишича, бу ўйин "Лион" ҳужумчиси - Александр Ляказетт учун клуб миқёсидаги фаолиятидаги 500-ўйин бўлди. 31 ёшли футболчи уларнинг асосий қисмини айнан "Лион" сафида ўтказган – 294 та ўйин. Ляказет 2017 йилдан 2022 йилгача ўйнаган Лондоннинг "Арсенал" жамоаси таркибида барча турнирларда 206 ўйин ўтказган.
Ляказетт клубдаги фаолияти давомида жами 210 та гол урган. Бу мавсумда у аллақачон ўнта гол уришга эришди. Ҳозирда Ляказетт "Лион"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Фикрлар