Ҳозирда "Ан-Наср"да тўп сураётган Эмерик Ляпорт ватанига қайтишни истайди. "Todofichajes" нашрининг хабар беришига кўра, футболчи билан Билбаонинг "Атлетик" клуби шартнома имзолаши мумкин.

Риёдликлар ҳам 29 ёшли футболчини кейинчалик 20 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга тайёр. Ляпорт "Атлетик" академиясининг битирувчиси ҳисобланади ва 2011 йилдан 2018 йилгача "шерлар" жамоасида ўйнаган.

Кейинчалик беш йил давомида Англиянинг “Манчестер Сити” клубини ҳимоя қилди. Футболчи Испания терма жамоаси сафида 26 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Жорий мавсумда Эмерик Саудия чемпионатида 14 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!