Мадрид клуби ярим ҳимоячиси учун "Бавария" ва "Челси" курашади

  • 15 Feb 16:09
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Пабло Барриос Европанинг икки нуфузли клуби эътиборини тортмоқда.

Tecno

"Bild" нашрининг хабар беришича, 21 ёшли хавбекни ўз сафига қўшиб олишни Мюнхеннинг "Бавария" ва Лондоннинг "Челси" клублари истаяпти. Ҳар икки клуб яримҳимоячи учун 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Барриоснинг шартномасига 100 миллион евролик товон пули банди киритилган. Футболчининг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ярмига қадар амал қилади.

Маълумот учун, жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клубининг 24 та ўйинида иштирок этди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!