Магнус Карлсен Самарқандга келмайдиган бўлди
Магнус Карлсен ва бир қатор юлдузлар Самарқанддаги Олимпиадани ўтказиб юборади!
Дунёнинг 1-рақамли шахматчиси Магнус Карлсен Норвегия терма жамоаси сафида мусобақада қатнашмаслигини расман маълум қилди. Шунингдек, у билан бирга баҳорда қайдномага киритилган Арян Тари ва Жон Лудвиг Ҳаммер ҳам иштирок этишдан бош тортишган. Уч нафар етакчи шахматчисиз қолган Норвегия терма жамоаси старт жадвалида 21-ўринга тушиб кетди.
Бошқа терма жамоалардаги асосий йўқотишлар:
Франция: Алиреза Фироузжа
АҚШ: Ҳикару Накамура, Лениер Домингес
Эрон: Парҳам Магҳсудлу, Пуя Идани
Озарбайжон: Теймур Ражабов
Англия: Девид Ҳоуелл
Польша: Радослав Войташек
Руминия: Кирилл Шевченко

Фикрлар