Маҳмуд Мурадов навбатдаги ғалабасига эришди
Ahmadbek Eshmatov
У англиялик рақибини таслим этди.
Чехияда бўлиб ўтган "Oktagon 61" турнири якунланди. Мазкур турнирининг иккинчи марказий жангида ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов англиялик ММА жангчиси Скотт Асхамга қарши октагонга кўтарилди.
Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда юртдошимиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ғалаба Мурадов учун фаолиятидаги йигирма еттинчиси бўлди.

Изоҳлар (0)