Маҳмуд Мурадовнинг рақиби "Монстр"...Бироқ ҳамюртимиз ундан ҳар жабҳада устун!
Хабарингиз бор, бугун 7 декабрь куни ўзбекистонлик биринчи UFC жангчиси бўлган Маҳмуд Мурадов навбатдаги жангини ўтказади. У британиялик Норман Парк билан "Fame 23" турнирида жанг қилади. Ушбу жанг ўрта вазн (83,9 кг) да бўлиб ўтади. Албатта,мазкур қарама-қаршиликнинг моҳияти бироз ўзгачароқ, яъни кўргазмали тарзда ўтади, деган маълумотлар бўлса-да, биз рақиб борасида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Демак, Норман Парк 36 ёшда у 1987 йил таваллуд топган. У енгил вазн (70,3 кг) тоифасидан бошлаб, ярим оғир вазн (93) тоифасида ҳам жанглар ўтказган. Асосий зарбани чап қўлида йўллайди. Яхшигина зарбаси бор. "Тэйк-даун"лардан ҳам ҳимояси зўр қўйилган. Бунга ҳозирда UFCнинг енгил вазн (70,3 кг) тоифасининг ТОП жангчиларидан бири польшалик Матеуш Гамрот билан KSW лигасидаги жангини томоша қилсангиз, амин бўласиз. Фаолиятида 32 та ғалаба, 7 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. UFC да 9 та жанг ўтказган ва уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. 3 мағлубият ва бир дуранг. UFCдаги 3 мағлубиятини Глейсен Тибау, Франциско Триналдо ва Рустам Хабиловдан қабул қилиб олган. Колинг Флетчер, Казуки Токудаме, Наоюки Котани, Жон Тук, Реза Мадади эса таслим этилган. Дуранг эса Леанардо Сантос билан жангда қайд этилган. Умумий ғалабаларининг 5 тасини нокаут билан 12 тасини "сабмишн", 15 тасини очколар эвазига қўлга киритган. Норман ҳозирда 7 та ғалабали серия қайд этиб келмоқда.
Қизиқ жиҳати у Матеуш Гамрот билан уч бора тўқнаш келган. Икки маротаба Гамрот зафар қучган бўлса, битта жанг натижаси бекор қилинган. Хуллас юртдошимизнинг бу сафарги рақиби оддий жангчи эмас. Бироқ, Мурадов ундан ҳар томонлама устун!
Фикрлар