Маҳмуд Муродов бугун навбатдаги жангини ўтказади
Ads

ММА жангчиси Маҳмуд Мурадов ўзининг навбатдаги жангини бугун, 6 октябр куни Чехиянинг Прага шаҳрида “XFN 12” турнири доирасида ўтказади.

Мазкур жангда унга болгариялик тажрибали спортчи Деян Топалски билан куч синашади. Бу спортчи 2010 йили профессионал фаолиятини бошлаган ва шу вақтга қадар 21 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этган. У сўнгги марта 2017 йил декабр ойида рингга чиқиб, ютқазган.

mahmud Muradov

Маҳмуд эса бу йил иккита жанг ўтказди. “XFN 8” турнири доирасида март ойида бразилиялик Эдвальдо Хосе де Оливейрани техник нокаутга учратган бўлса, 28 июн куни “XFN 11” турнирида яна бир бразилиялик Давид Рамиресни техник нокаут билан мағлуб қилиб, реванш олган эди.