Макгрегор UFC’да яна нечта жанг ўтказиши керак?
Икки вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор ўзи ҳаммуаллиф бўлган Bare Knuckle Fighting Championship лигаси матбуот анжуманида шартнома шартларига кўра UFC’да яна қанча жанг ўтказиши кераклигига ойдинлик киритди.
“Бизнинг UFC билан ҳали ҳам кичик бизнесимиз бор. Шартномам бўйича яна иккита жанг ўтказишим керак. Албатта, мен у ерда содир бўлаётган ҳамма нарсани диққат билан кузатиб бораман”, - деди Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июнь ойи охирида Макгрегор америкалик Майкл Чандлер билан жанг қилиши керак эди. Улар UFC 303 да жанг қилишлари керак эди. Аммо ирландиялик ушбу жангга тайёргарлик чоғида оёқ бармоғи синганидан сўнг жанг бекор қилинди.
Фикрлар