Максим Шацких "Андижон"дан истеъфога чиқарилгач нималар деди?
Кеча "Андижон" клубидан истеъфога чиқарилган Максим Шацких клуб матбуот хизматига жамоада ўтказган фаолияти борасида қуйидагиларни маълум қилди:
“Андижон” клубида ўтказган фаолиятим давомида бизни қўллаб-қувватлаган барчага - вилоят ҳокими, бош ҳомий, клуб раҳбарлари ва албатта жамоанинг жонкуяр мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Айниқса, “Ультрас Бургут”га алоҳида раҳмат. Мен уларни қўллаб-қувватловини доим ҳис қилиб келдим, бизни ёлғиз қолдиришмади.
Албатта, натижа кўрсатиш учун қўлимиздан келганича максимал даражада ҳаракат қилдик. Ҳар бир учрашувда ишқибозларни хурсанд қилишни истадик. Чунки улар энг зўри. Лекин, афсуски, биз ўйлагандек бўлиб чиқмади. Жамоага барча шароитлар яратиб берилди, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Лекин бу ҳаёт. Истеъфони тўғри қабул қилдим ва ҳеч кимдан хафа эмасман. “Андижон” клубига омад тилайман", - деди Максим Александрович.



Фикрлар