Максим Шацких: "Биз ҳамон 1-ўриндамиз"

“Андижон” – “Пахтакор” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Максим Александрович, аввало учрашув тўғрисида фикрларингиз.

- Нима дейишим мумкин? Голсиз ўйинда ютиб бўлмайди.

- Иккита ўйинда ҳам “Пахтакор” “Андижон”ни ютолмади. Бунга нима сабаб?

- Нима, “Андижон” жамоа эмасми? Рақиб ҳам шаклланган жамоа. Мухлисларнинг далдаси кучли бўлди. Ҳеч нима бўлмади. Биз ҳамон 1-ўринда кетяпмиз. Бизда ўйин борасида муаммолар бор. Яна қайтараман: биз 1-ўринда кетяпмиз.

- Нима сабабдан дарвозада Қувватовни эмас, Павлюченкони туширдингиз?

- Санжар кўп гол ўтказиб юборяпти, буни сабаби шу. Бир-икки марта хато қилди. Шу сабабли уни алмаштиришга қарор қилдик.

- Сиз мураббий сифатида биринчи марта Андижондасиз. “Бобур Арена” ва мухлислар ҳақида нима деган бўлардингиз?

- Бундай мухлислар қаршисида ҳатто сафарда ўйнаш ҳам анча ёқимли. Ишқибозлар ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Афсуски, биз кўзлаган мақсадимизга эриша олмадик.

- “Пахтакор” ОЧЛда кетма-кет иккита ўйинда ютқазди ва Суперлигада ҳам. Бунга нима сабаб бўляпти?

- ОЧЛдаги ўйинлар бу ерда аҳамиятсиз. Сиз жадвалга эътибор қаратинг. Биз ҳамон пешқадаммиз.

- Дастлаб ОЧЛда, кейин бугун мағлубиятга учралди...

- Нима бўлди, ОЧЛда? Яна қайтараман: жадвалга назар солинг, биз ҳамон 1-ўриндамиз. Осиё Чемпионлар лигасида яна олдимизда 4 та ўйин бор.

- Биз “Пахтакор”ни ҳурмат қиламиз. Шу сабабли ўйинларига мухлислик қиламиз...

- Барчасини декабрь ойида кўрамиз. Ким қаерда бўлади?!

- Сиз “Пахтакор” чемпион бўлишига ишонасизми?

- Сиз мени ишонмайди деб ўйлаяпсизми? Агар ишонмасам “Пахтакор”да ишламаётган бўлардим.

- Чераннинг йўқлиги “Пахтакор” учун катта йўқотишга айланяпти. Бунга фикрингиз қандай?

- Усиз бизга ҳар бир ўйин йўқотиш бўлмоқда. Жамоа сардори, тўпурар – бундай ўйинчисиз жамоага албатта қийин бўляпти. Унда жароҳат бор. Яқин кунларда у сафимизга қайтади ва тезроқ тузалишини биз ҳам хоҳлаймиз.

- “Андижон”дан қанақа ўйин кутгандингиз?

- Қандай ўйин кутган бўлса, шундай ўйин бўлди. Битта яхши вазият, тўп тепилди ва гол бўлди. Биз эса тўп тепяпмиз, бошқа томонга кетяпти. Биринчи таймда кўп вақт чўзилиши бўлди. Тиббиёт ходимлари майдонга тушди. Лекин шунга қарамай, ҳакам фақат 3 дақиқа вақт қўшиб берди, холос. Нимага бундай ёки бизни секундомерларимиз бошқачамикин? Қандай қилиб 3 дақиқа қўшиб бериш мумкин?

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Суюнов Шерзод
08/10/2023 20:41
Эйй ахмоқ биринчи бўлимга 3 дақиқа камлик қилган бўлса, ундан кейин тўлиқ 50 дақиқа ўйнадику, ёки бу ҳам камлик қилдими, арпа унни бохона қилмасдан ўзимиз бир тийнга қиммат клубмиз деб қуя қол
Тулкин Гуломов
09/10/2023 09:22
Хакамлар мени қўлимда демоқчи шекилли
Тулкин Гуломов
09/10/2023 09:21
Барчасини декабрь ойида кўрамиз. Ким каерда бўлади?! (Ё шох ўлади ё эшшак)
&
Алим Ахмедов
09/10/2023 06:10
Жадвалга караш деяпман Г....н 2тауйин минус 5ни курияпмиз Узб.дасенсиз хам чемп.булаверади
&
abdulayev rustam
08/10/2023 23:42
Murabiyga istefo berish kere
Fahriddin
08/10/2023 21:03
Otdan tushsang ham egardan tushmas ekansanda chumo
998992832277 Дедашов Икрамжон Исманович
08/10/2023 20:57
Щацкихни хизматидан воз кечиш вакти олдинрок келган Эди
ОЧЛ да муддат у́тказиб юбормай хозир хал килиш керак,Чемпионлик хам ОЧЛданхам курук колинади мана кубокдан Мосуво бу бошланиши Яна ПРО Лига жамоасидан
Fanat Navbahor
08/10/2023 20:48
Yomoni Navbahor