Максим Шацких: "Мухлисларни чемпионлар лигасидаги ғалаба билан қувонтирадиган пайт келди"(матбуот анжуманидаги фикрлар)

Осиё  чемпионлар лигаси "Пахтакор" - "Аҳал"га қарши ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "шерлар" устози Максим Шацких ва Фаррух Сайфиев қатнашди.

"Ҳаммага хайрли кун. Жамоа яхши ҳолатда. Рақибни синчковлик билан ўрганиб чиқдик. Бир неча учрашувларни кузатдик. Эртага ўзимиз хоҳлаган даражада футбол кўрсатишни истаймиз. Мухлисларни Чемпионлар Лигасидаги ютуқ билан қувонтирадиган пайт келди. Рақиб ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилишга интилади, ҳамжиҳатлик билан ўйнайди. Уларнинг қаршилигини енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Жисмоний тарафдан яхши ҳолатдамиз. Дастлабки икки ўйинда биз баҳсни назорат қилдик, бироқ вазиятлардан фойдаланишда муаммога дуч келдик", - деди Шацких.

"Жамоамиз билан ўйинга яхши тайёрландик. Мусобақада биринчи ғалабага эришишни хоҳлаймиз. Ҳали гуруҳда барчада имконият бор, бундан фойдаланиш учун уринамиз. "Ахал"ни ўргандик, яхши жамоа. Эртанги беллашувда мақсадимиз ғалаба қозониш ва ишқибозларимизга хурсандчилик улашиш", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Сайфиев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
23/10/2023 18:44
АУТ,АУТ,АУТ.