Максимилиан Фомин Малайзия премьер лигасининг “Перлис” клубига ўтди (Фото)
Ads

 

Хабарингиз бор, Максимилиан Фомин Уммоннинг “Сахам” клубида тўп тепар эди. Аммо ҳамюртимиз Уммонни тарк этган.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, ўзбекистонлик ҳимоячи Малайзияга йўл олган. Айни пайтда Фомин Малайзиянинг “Перлис” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Янги жамоасида 14-рақамда ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз бир нечта ўйинда иштирок этишга ҳам улгурди.

Маълумот ўрнида, "Перлис" 18 ўйинда 12 очко ишлаган ва 10-ўринда бормоқда.