Малайзия чемпионати. "Селангор" - "Кедаҳ"ни мағлубиятга учратди, Эшмуродов ва Нуруллоев тўлиқ ўйнади

Малайзия чемпионати 14-туридан ўрин олган "Кедах" - "Селангор" баҳси якунланди. Учрашув "қизил девлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунлангди.

Меҳмонлар сафидаги легионеримиз Умарбек Эшмуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. "Кедаҳ" таркибидаги Суҳроб Нуруллоев ҳам илк дақиқалардан тушиб, тўлиқ ўйин ўтказди.

Шу тариқа, "Селангор" 29 тага етказди ва иккинчи ўринда бормоқда. 13 очкоси бор "Кедах" эса 10-поғонада.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!