Мальдини Пирло туфайли истеъфо бериши кутиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италия Футбол федерацияси (FIGC) техник директори Паоло Мальдини миллий жамоа бош мураббийлигига Андреа Пирло тайинланиши рад этилса, истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мальдини FIGCдаги лавозимга розилик берганида, унга янги бош мураббий номзодини мустақил равишда танлаш ваколати берилиши шарт қилиб қўйилган. Агар федерация раҳбарияти Пирло номзодини қўллаб-қувватламаса, Паоло буни ўз ваколатларини чеклаш сифатида қабул қилиши ва ишдан кетиш масаласини кўтариши мумкин.

Хабарда таъкидланишича, Мальдини аввалроқ бошқа эҳтимолий номзодлар — Антонио Конте ва Роберто Манчини таклифларини рад этган. Унга Контенинг клубларни тез-тез алмаштириши маъқул келмаган, Манчинининг эса 2023 йилда Италия терма жамоасини тарк этганидан кейинги фаолияти етарлича ишонарли деб топилмаган.

Хосеп Гвардиола билан музокаралар самарасиз якунлангач, Мальдини ва федерация маслаҳатчиси Леонардо ўз танловини 47 ёшли Пирлода тўхтатган. Уларнинг фикрича, Пирло номзоди замонавий футбол концепциясига мос келади.

Шу билан бирга, Пирлонинг Россиядаги букмекерлик компаниясининг глобал элчиси сифатидаги фаолияти атрофида баҳслар кучайгани уни бош мураббий этиб тайинлаш жараёнини қийинлаштирмоқда. Пирло Италия терма жамоаси бош мураббийлигига боғлиқ вазият юзасидан баёнот эълон қилганига қарамай, Италия Футбол федерацияси президенти Джованни Малаго тайинлаш тартибини вақтинча тўхтатиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!