"Ман Сити" 1 киши кам бўлиб қолган "Арсенал"ни доғда қолдирди

Англия Премьер лигасининг 28-турида "Манчестер Сити" клуби ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан Гвардиола шогирдларининг очколари сони 60 тага етди ва турнир жадвалида иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олишди.

Лондон клуби эса 40 очко билан 9-поғонада қолиб кетмоқда ва Еврокубоклар учун йўлланма берувчи ўринларга кўтарилиш имконияти яна-да пасайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!