
"Ман Сити" ва "Арсенал" футболчилари тиззада ўтиришди (ФОТО)
Англия Премьер лигасининг 28-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Арсенал" қарама-қаршилиги бошланишидан аввал, футболчи ва ҳакамлар қора танлиларни қўллаб-қувватлашди.
Учрашув бош ҳаками Энтони Тэйлорнинг ҳуштаги чалинишидан олдин, майдондагилар бир оёқнинг тиззасида ўтириб, Black Lives Matter акциясига қўшилишди.
Қора танлиларга қарши зўравонликни олдини олиш мақсадида курашувчи Black Lives Matter халқаро ҳаракати АҚШда полиция томонидан шавқатсизларча ҳибсга олинган Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг ташкил этилди.
Комментарии