Манба: "Барса" Хавини бош мураббий сифатида қачон таништириши маълум бўлди
"Барселона" янги бош мураббий билан шартнома имзолаш ишини деярли ҳал қилди.
"Sky Sport" журналисти Маттео Мореттонинг хабар беришича, каталонияликлар Хави борасида "Ал-Садд" билан кечган музокараларни муваффақиятли якунлаган. Испаниялик мутахассис 8 ноябрь, душанба куни "кўк-анорранглилар" бош мураббийи сифатида расман таништирилади.
Таъкидланишича, 41 ёшли мутахассис собиқ клуби билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади. У айни пайтда "Ал-Садд" жамоасини бошқармоқда.
Аввалроқ, қатарликлар раҳбарияти "Барса" президентидан музокараларда шахсан ўзи иштирок этишини талаб қилгани хабар берилганди.
Вазият кескинлашмоқда! "Ал-Садд" "Барса" президентига ультиматум қўйди
Фикрлар