Манба: "Бавария" Хаби учун курашда фаворитга айланди
"Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо айни дамда Европанинг икки гранди ўртасида "талаш бўляпти". Сўнгги ҳафтда испаниялик мурраббийнинг "Бавария" ва "Ливерпуль" жамоаларидан бирида иш бошлаши ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ёзда кетишини маълум қилган бўлса, Томас Тухел ҳам мавсум сўнгида лавозимидан озод қилиниши эълон қилинди.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, айни дамда мюнхенликларнинг имконияти бу борада юқорироқ.
"2-3 ҳафта олдин мен "Ливерпуль"ни фаворит сифатида кўраётган эдим, бироқ "Бавария" Хабига дахшатли таклиф берди. Энди Алонсо жамоа раҳбариятининг устувор мақсадларидан бирига айланди", - дея ёзди Плеттенберг.
Эслатиб ўтамиз, Хаби шогирдлари айни дамда 64 очко билан Бундеслига турнир жадвалини бошқариб турибди. Кейинги ўриндаги "Бавария" билан орадаги фарқ 10 очкони ташкил қилмоқда.
Фикрлар