Манба:

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби янги мавсум Қозоғистон очиқ чемпионатида иштирок этади. Жамоа баҳорда Олий хоккей лигасида иштирок этмаслигини маълум қилган эди.

Shayba.kz сайти тарқатган хабарга кўра, "қанотлилар" ўз уй учрашувларини Чимкентда ўтказади. Шунингдек, Олмаота варианти ҳам кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Қозоғистон очиқ чемпионатида "Ҳумо" фарм-клуби бўлган "Ҳумо-2" жамоаси иштирок этган ва охиргидан олдинги ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)