Манба: Рамос фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради

  • 1 августа, 2023, 11:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини “Галатасарой”да давом эттиради. Бу ҳақида "Haber Global" хабар берди.

Tecno

Манбанинг хабар беришича, эркин агент мақомида бўлиб турган 37 ёшли испаниялик ҳимоячи истанбулликлар билан шартнома борасида келишиб олган.

"Галатасарой" Рамосни жамоани тарк этишга яқин турган Виктор Нельссоннинг ўрнини босадиган футболчи сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Серхио сўнгги икки мавсумни ПСЖда ўтказди. Тажрибали ҳимоячи "Реал" ва "Севилья"да ҳам ўйнаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию