"Манчестер Сити" - "Бёрнли": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Бёрнли" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Фоден тўпни қўли билан ўйнаб юборди. 

  • 84'

    Жей Родригеснинг зарбаси муваффақиятли чиқмади. 

  • 81'

    Фернандиньонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 77'

    "Манчестер Сити"нинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 72'

    Барнс яхши позицияга чиқиб борган ҳолда зарба йўллади. Ноаниқ.

  • 70'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маҳрез хет-трикни расмийлаштирди. 

  • 67'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ферран Торрес Жезуснинг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни янада йириклаштирди. 

  • 63'

    Тарковски тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 61'

    Жей Родригеснинг мураккаб зарбаси Эдерсон томонидан қайтарилди. 

  • 58'

    Жезус Де Брюйненинг узатмасини дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 55'

    Де Брюйне яна бир бурчак зарбасини қисқа пас билан ижро этди. 

  • 52'

    Де Брюйненинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. 

  • 50'

    Менди ўз жарима майдони яқинида қоидани бузди. 

  • 48'

    Родри ўрнига Фернандиньо майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    "Бёрнли" бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. 

  • 41'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Менди ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 37'

    "Бёрнли" футболчиларининг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 35'

    Родри ўз яриммайдонида қоидани бузди. 

  • 32'

    МакНилнинг узатмаси Барнсгача етиб бормади. 

  • 30'

    Де Брюйненинг узатмасидан сўнг, Маҳрез яхши бир вазиятдан гол ура олмади. Хет-трик бўлиши мумкин эди. 

  • 27'

    Ферран Торреснинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 26'

    Яна бир бурчак зарбаси "шаҳарликлар" томонидан тезликда ўйинга киритиб юборилди. 

  • 22'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маҳрез дублни расмийлаштирмоқда. Чап устунга тегиб олган тўп дарвозадан жой олди. 

  • 18'

    "Ман Сити" бурчак тўпини тезкор ўйинга киритиб юборди. 

  • 15'

    Де Брюйненинг узатмаси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди. 

  • 12'

    Торреснинг узатмасига Де Брюйне эга чиқа олмади. 

  • 9'

    Жей Родригеснинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 6'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маҳрез Де Брюйненинг пасидан сўнг, пастки чап бурчакни ишғол қилди. 

  • 2'

    Маҳрезнинг узатмаси манзилига етиб боришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. АПЛ 10-тури доирасида "Сити" ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!