"Манчестер Сити" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди (Фото)
Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси 2024/25 йил учун мўлжалланган сафар либосини намойиш этди.
Puma брэнди либосни 1998/99 йилги мавсум формасидан илҳомланган ҳолда таёрлаган. Ўша мавсумда "Сити" плей-оффда "Жиллингем" жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Англия биринчи дивизионига кўтарилган. Форма тўқ кўк рангда неон сариқ вертикал чизиқлар билан ишланган.
- "Манчестер Сити" тарихи қатъиятлилик ва чидамлилик лаҳзаларига бой ва 1999 йилги плей-офф финали бундан далолат беради. Икки гол фарқи билан мағлуб бўлаётган "Сити" якунда пенальтилар сериясида иродали ғалаба қозонган эди , - дейилади клуб баёнотида.
Фикрлар