"Манчестер Сити" аргентиналик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш арафасида

"Манчестер Сити" "Ривер Плейт"дан Клаудио Эчеверрини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Томонлар оғзаки келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, "шаҳарликлар" ярим ҳимоячининг товон пули 25 миллион еврони тўлайди. Шу билан бирга, футболчи клуб таркибига 2025 йилда келиб қўшилади. 2006 йилда туғилган хавбек манчестерликлар билан 6 йиллик шартнома имзолайди. 

Эчеверри учун "Челси" ва "Барселона" ҳам куршда бор эди, лекин бу трансферни "Манчестер Сити" илиб кетди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!