"Манчестер Сити" "Барселона"га ўтаётган етакчиси ўрнига осиёлик футболчини олиб келмоқчи
"Айнтрахт" Франкфурт ярим ҳимоячиси Даичи Камада фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин.
"90min" нашри тарқатган хабарга кўра, унга "Манчестер Сити"дан жиддий қизиқиш бор. "Шаҳарликлар" футболчини тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган Илкай Гюндоганга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Германиялик плеймейкер "Барселона"га кўчиб ўтиши кутиляпти, у Манчестердан эркин агент сифатида кетади. Ўз навбатида, Камаданинг ҳам франкфуртликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланади.
26 ёшли Даичи жорий мавсум "Айнтрахт" таркибида 27 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 гол ва 5 ассистни ёздириб қўйган.
Фикрлар