«Манчестер Сити» дарвозабони «Тоттенҳэм»га ўтиши мумкин
Дарвозабон Жеймс Траффорд яқин орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ёш посбон хизматларига бир вақтнинг ўзида тўртта клуб қизиқиш билдирган. Жумладан, Траффордни «Астон Вилла», «Тоттенҳэм», «Ньюкасл» ва «Лидс» таркибида кўришни истамоқда.
Хабарда қайд этилишича, «павлинар» Жеймс Траффорд учун талаб этилаётган трансфер тўловини тўлашга қодир. Бироқ футболчининг маоши борасида «Лидс» учун муайян қийинчиликлар юзага келиши мумкин.

Фикрлар