"Манчестер Сити" Давид Сильвага ўринбосар топди

  • 03 May 21:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лисаббонинг "Спортинг" клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Tecno

Manchester Evening News  нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 24 ёшли португалиялик футболчи билан деярли келишувга эришиб бўлишган. Таъкидлаш керакки, Фернандеш "Сити" таркибида Давид Сильванинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қаралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сильва ёзда япон клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Фернандеш жорий мавсум “Спортинг” сафида жами 51та ўйинда иштирок этди ва 23та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!