Сильва япон клубида Иньеста билан бирга тўп суриши мумкин

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Давид Сильва фаолиятини Японияда давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда 33 испаниялик футболчига "Виссел Кобе" клубидан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Таъкидлаш керакки, ушбу жамоада испаниялик бошқа бир юлдуз футболчи Андрес Иньеста ҳам тўп сурмоқда.

Маълумот учун, Сильванинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!