"Манчестер Сити" Эчеверри учун курашда фаворитга айланди

Хабарингиз бор, Индонезияда бўлиб ўтган U-17 Жаҳон чемпионати кашфиётларидан бири Клаудио Эчеверри келаси мавсумни Европанинг топ клубида бошлаши мумкин. Олдинроқ футболчининг ўзи ҳам "Ривер Плейт" билан янги шартнома имзоламаслиги ва бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, "Манчестер Сити" Эчеверри учун ҳаракатни бошлади. "Шаҳарликлар" ва "Ривер Плейт" ўртасида музокаралар бўлиб ўтяпти. Ҳозирча расмий таклиф ҳақида миш-мишлар йўқ, лекин ярим ҳимоячининг товон пули 25 миллион евро. 

Курашда "Челси" ва "Барселона" клублари ҳам бор. Каталонияликлар Клаудио учун бўлиб-бўлиб 30 миллион евро тўламоқчи эди. Аммо ушбу таклиф рад қилинди. "Аристократлар" эса айни пайтда жим. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!