"Манчестер Сити" Франция чемпионатидан янги ҳужумчи топди

  • 19 декабрь, 15:50
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг "Труа" клуби 18 ёшли ҳужумчиси Матис Детурбе фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Footmercato" хабар бермоқда.

Tecno

Журналистларга маълум бўлишича, ёш футболчи аллақачон "шаҳарликлар" базасига ташриф буюрган. "Манчестер Сити"нинг ҳужумчи учун рақобатда "Монако" ва "Рома" номлари тилга олинмоқда. Рим клуби саккиз миллион евро ва икки миллион бонус таклиф қилган, аммо рад жавобини олган.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида Детурбе 16 та ўйинда иштирок этиб, 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!