“Манчестер Сити” футболчиси билан шартномани узайтирмоқда

TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити” Илкай Гюндоган билан 2026 йилгача шартномани узайтирмоқда, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо. 
 
Маълум бўлишича, “шаҳарликлар” германиялик ярим ҳимоячи билан 2026 йилгача шартномани узайтирмоқда. Ушбу таклиф бўйича янгиликларни жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола тасдиқлаб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
“Биз Илкай билан шартнома бўйича келишувга эришмоқдамиз. Гюндоган, Силва ва бир неча муҳим футболчилар биз учун керакли ҳисобланади. Улар бизга ҳали ҳамон кубокларни ютишишимиз учун катта ёрдам беради” – дея таъриф бериб ўтди, испаниялик мутахассис. 
 
Маълумот ўрнида, 34 ёшли хавбек жорий мавсум манчестерликлар сафида 37 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию