“Манчестер Сити” футболчиси клубни тарк этишга қарор қилди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва мавсум якунлангандан сўнг жамоани тарк этишга қарор қилган. Бу ҳақда "El Chiringuito TV" нашри журналистлари хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, 31 ёшли футболчи аллақачон жамоасини ўзгартиришга режалаштирган. Силванинг янги жамоаси "Барселона" клуби бўлиши кутилмоқда. Бернардунинг "Сити" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик хавбек 2017 йилдан бери "шаҳарликлар" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 437 та учрашувда майдонга тушиб, 73 та гол киритди ва 76 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар