"Манчестер Сити" футболчисига Франция ва Туркия клублари қизиқиш билдирмоқда

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва катта эҳтимол билан жорий мавсумдан сўнг жамоани тарк этади. "Шаҳарликлар" сардорининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади, янги битим борасида эса ҳозирча музокаралар олиб борилаётгани йўқ.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, 31 ёшли португалиялик футболчига даъвогарлар рўйхатига ПСЖ ҳам қўшилди. Париж клуби мавсум якунидан кейин уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Бернарду Силвага Туркиянинг "Галатасарай" ҳамда Испаниянинг "Барселона" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, футболчи 2017 йилдан буён "Манчестер Сити" сафида тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!