"Манчестер Сити"га суперҳимоячи нархини айтишди
Пул тўплайверинг
«Манчестер Сити» лондонлик «Челси» таркибида тўп сураётган ҳимоячи Мало Гюстони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, «Челси» ёш футболчини сотиш ниятида эмас ва уни жамоада сақлаб қолиш учун қатъий позиция тутмоқда.
Лондон клуби Гюстога жуда юқори нарх белгилаган — унинг учун тахминан 75 миллион фунт талаб қилинмоқда.
Мало Гюстонинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати ҳозирча 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)