"Манчестер Сити" Гвардиолнинг жароҳати бўйича маълумот берди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" Йошко Гвардиолнинг ўнг оёғида болдир суяги синдирганини тасдиқлади.

Tecno

Мазкур жароҳат "Челси"га қарши бўлиб ўтган 1:1 ҳисобидаги ўйиннинг иккинчи таймида юз берган. Маълумот ўрнида, хорватиялик футболчи 50-дақиқада жароҳат олиб, алмаштирилди. Унинг ўрнига эса ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди.

Ҳимоячи ҳафта давомида жарроҳлик амалиётини ўтказади ва жароҳатнинг тўлиқ кўлами ҳамда тахмин қилинган даволаш муддати ҳозирда баҳоланмоқда.

Manchester City's Josko Gvardiol leaves the pitch after incurring an an injury during the Premier League match at the Etihad Stadium, Manchester....

Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 7 январь куни "Брайтон"га қарши ўтказади. Гвардиолнинг йўқлиги боис, вакилимизнинг майдонга тушиш эҳтимоли юқорироқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Болельщик
06/01/2026 00:45
2-ой камида