“Манчестер Сити”: Ҳеч қаерга кетмайсан, жойингда ўтир!

CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг икки дарвозабони – Жеймс Траффорд ва Штефан Ортега жорий мавсумда етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлиш учун қишки трансферлар даврида бошқа клубга ўтиш масаласини ўртага қўйган эди.

Tecno

Клуб мутасаддилари бу масалага эътибор қаратди.

Англия матбуотининг ёзишича, “шаҳарликлар” ёўда “Бёрнли”дан қайтариб олинган Жеймс Траффордни қўйиб юбормоқчи эмас. Аслида 23 ёшли голкиперга асосий таркибдан жой ваъда қилинган эди.

Бироқ клуб ёзги трансферлар ойнасининг охирги кунида Жанлуижи Доннаруммани трансфер қилди. Италиялик дарвозабон клубга келиши билан асосий таркибдаги ягона жойни ўзиники қилиб олди.

Захирада қолиб кетаётган Траффордга Англия Премьер-лигасида “Вулверхэмптон” ва  Европанинг бир неча клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, бош мураббий Хосеп Гвардиола Траффордни сақлаб қолишни истаяпти.

Штефан Ортега масаласида клуб раҳбариятининг мақсади аниқ. “Манчестер Сити” жорий мавсумда бирорта учрашувда иштирок этмаган 33 ёшли посбонни бошқа клубга сотиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!