"Манчестер Сити" ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи
"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.
"Football Insider"нашри берган хабарларга кўра, "шаҳарликлар" келаси мавсумда "бургутлар" билан шартномаси якунланадиган ҳимоячини таркибга қўшиб олмоқчи. Таъкидланишича, манчестерликлар Гехини Стоунзга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Англиялик футболчи учун "Ливерпуль" ҳам жиддий курашиши табиий. Сабаби мерсисайдликлар ёзда ҳимоячи билан шартнома имзолашга улгурмай қолган ва келаси йилда яна ҳаракат қилиши кутилмоқда. "Манчестер Сити" 25 ёшли футболчи учун қишки трансферлар бозорида 40 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда умумий 22 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар