“Манчестер Сити” Кевин де Брюйнега қимматбаҳо ўринбосар топди
“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне тез орада клубни тарк этиши мумкин.
Бельгиялик ҳужумкор футболчига ПСЖ даъвогарлик қилмоқда. Қолаверса, Саудия Арабистонининг бадавлат клублари моҳир ўйинчини олиб келиш учун катта харажат қилишга тайёр.
Ўз навбатида, “шаҳарликлар” Кевин де Брюйненинг ўрнини боса оладиган ўйинчи топиб қўйди. Хосеп Гвардиола “Ньюкасл”да ўйнаётган Бруно Гимараэснинг имкониятларини юқори баҳолаяпти.
Манчестерликлар бразилиялик ижрочи учун 117 миллион евро миқдори бадал тўлашга тайёр.
Гимараэсга Испания грандлари ҳам даъвогарлик қилаётган манчестерликларнинг режасига халақит қилиши мумкин.
Фикрлар