"Манчестер Сити" Мендини трансферга қўймоқчи

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти франциялик ҳимоячи Бенжамен Мендини трансферга қўймоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Бунга сабаб 24 ёшли футболчининг кўрсатаётган ўйин даражаси жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиолани қониқтирмаяпти. Бундан ташқари каталониялик мутахассисга унинг футболга профессионал даражада ёндашмаслигини ҳам ёқмаяпти.

Эслатиб ўтиш лозимки, Менди айни дамда тиззасидан олган жароҳатини даволатиш билан банд ва у камида яна 2 ой майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” Мендини 2017 йил “Монако”дан 57,5 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!