"Манчестер Сити" "Наполи" ярим ҳимоячиси учун 50 млн евро таклиф қилмоқда
Италиянинг “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “Манчестер Сити” 26 ёшли бразилиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Шаҳарликлар” бунинг учун “Наполи”га 50 млн евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, А Серия грандини бу таклиф қаноатлантирмаяпти. Улар Жоржиньо учун 70 млн евро талаб қилишмоқда.
Шунга қарамай неаполликлар Жоржиньога муносиб ўринбосар сифатида “Сампдория” ярим ҳимоячиси Лукас Торрейрани сотиб олишни режалаштиришмоқда. Қайд этиш лозимки Торрейранинг товон пули 25 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Жоржиньо жорий мавсум А Серияда жами 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар