“Манчестер Сити” ўз тарбияланувчисини қайтармоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча ўзи тарбияланувчи "Манчестер Сити"га қайтиши мумкин.
Football Insider хабарига кўра, "шаҳарликлар" Нмечани "Ноттингем" хавбеки Эллиот Андерсонга муқобил вариант сифатида кўрмоқда. 25 ёшли германиялик футболчи "асаларилар" сафидаги ўйини билан манчестерликлар раҳбариятини ҳайратда қолдирди.
Феликс Нмеча 2023 йилда "Волфсбург"дан 30 миллион евро эвазига "Боруссия Дортмунд"га ўтганди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "асаларилар" сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Нмечанинг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар