"Манчестер Сити" қарийб 100 миллионга янги ўйинчи олади
«Эвертон» ярим ҳимоячиси Илиман Ндиайе «Манчестер Сити» скаутлари эътиборини тортди.
Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, сенегаллик футболчи яқинда «Тоттенхэм»га сотиб юборилган Савиньога эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқилмоқда. «Эвертон» раҳбарияти 26 ёшли Ндиайени тахминан 80 миллион фунт стерлинг (93 миллион евро атрофида)га баҳоламоқда.
Илиман Ндиайега фақат «Манчестер Сити» эмас, Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳам даъвогар. Бироқ «канонирлар» учун асосий трансфер мақсад ҳозирча «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес бўлиб қолмоқда.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ндиайенинг бозор қиймати ҳозирча 55 миллион евро этиб белгиланган. У «Эвертон» сафида майдонга тушган 73 ўйинда 17 та гол уриб, 4 та голли пас муаллифи бўлган.

Фикрлар