“Манчестер Сити” “Реал”нинг суперюлдузини сўраяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Журналист Мигель Серрано маълумотига кўра, уругвайлик футболчига “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда.

Икки ҳафта аввал “шаҳарликлар” “Қироллик клуби”дан тажрибали футболчининг трансфер маълумотлари ва уни олиш имкониятлари ҳақида сўраган.

Ҳозирча, “Манчестер Сити”дан расмий таклиф йўқ, аммо вазият исталган пайт ўзгариши мумкин.

“Реал”нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Вальвердега катта ишонч билдиряпти ва уни жамоа сардорлигини айнан уругвайлик футболчига топширди.

Бироқ мадридликлар жозибали таклиф тушса ва бериладиган сумма 100 миллион евродан ошса, харидорлар билан музокара олиб боришга тайёрлиги айтилмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Федерико Вальверде “Реал” сафида барча мусобақаларда 49 та учрашув ўтказиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!