“Манчестер Сити” Рэшфорднинг “Барса”га ўтишига ёрдам беради

  • 1 февраля, 07:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”га керак бўлмай қолган Маркус Рэшфорд фаолиятини “Барселона”да давом эттириш мақсадида бошқа клубларнинг таклифларини қабул қилмаяпти.

Tecno

Каталонияликларнинг айни пайтдаги молиявий аҳволи 27 ёшли англиялик юлдузнинг трансферига тўсқинлик қилмоқда.

Лекин Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” кўзлаган трансфери “Барселона”га Рэшфордни олиш имконини туғдиради.

Маълум бўлишича, “шаҳарликлар” айни пайтда “Порту”да ўйнаган Нико Гонсалесни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокара бошлади ва бу ишни тез амалга оширмоқчи.

Нико “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Каталонияликлар уни 2023 йилнинг ёзида “Порту”га трансфер қилаётганида ўйинчининг кейинги савдосидан 40 фоиз улуш олишга келишган.

Нико Гонсалес “Манчестер Сити”га ўтиши билан, “Барселона”нинг ғазнасига ҳам пул тушади. “Порту” 23 ёшли футболчисининг шартномасида бадал пули миқдори 60 миллион евро экани кўрсатилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию