"Манчестер Сити" Рейндерснинг келажаги бўйича бир қарорга келди
«Манчестер Сити» раҳбарияти нидерландиялик ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерсни камида яна бир мавсум жамоада қолдириш ниятида.
Football Insider нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида голландиялик футболчининг кетишига оид ҳар қандай таклиф ва музокараларни тўсишга қарор қилган.
Охирги ҳафталарда Рейндерс номи «Ньюкасл», «Атлетико» ва «Галатасарой» клублари билан боғланиб келаётган эди, аммо манбага кўра, «Манчестер Сити» бу ёзда уни сотиш ёки ижарага беришни режалаштирмаяпти.
Тижани Рейндерс «Милан»дан «Манчестер Сити»га 2025 йил ёзида 54 миллион евро эвазига ўтган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2030 йил 30 июнига қадар амал қилади. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида «шаҳарликлар» таркибида 47 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 8 та голли пас берди. Transfermarkt портали Рейндерснинг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар