"Манчестер Сити" Родрини нима қилиб бўлса ҳам клубда олиб қолмоқчи

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби нима қилиб бўлмасин ярим ҳимоячи Родрининг клубидан кетишига йўл қўймаслик учун бир қанча ўта муҳим ва фавқулодда бир қанча чоралар кўришга тайёрланмоқда.

"Sadena Ser" нашрининг хабарига кўра, "шаҳарликлар" ярим ҳимоячи билан 2027 йилгача мўлжалланган янги шартномани имкон қадар тезроқ имзоламоқчи. Раҳбарият "Олтин тўп"нинг амалдаги янги ғолибига топ-клублар жумладан, "Реал Мадрид", "Барселона" ва "Бавария" жиддий қизиқиш билдираётганини ва келаси йил ёзда уни трансфер қилишга уринишини билиб турибди.

Айни пайтда иккала томон яъни клуб ҳам, Родри ҳам жуда оптимистик руҳдалар. Улар амалдаги битимни яна узайтиришларига ва ҳали кўп йиллар давомида ўзаро ҳамкорлик қила олишларига ишончлари комил.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Родрини 2019-йил Испаниянинг "Атлетико Мадрид" жамоасидан сотиб олган эди. Ярим ҳимоячи ортда қолган 5 йил давомида клуб билан барча ютилиши мумкин бўлган совринларни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!