"Манчестер Сити" сардорлари EЧЛдаги мағлубиятдан сўнг, мухлислар учун пул еғишди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси доирасида "Будё-Глимт"га қарши сафар ўйинида мағлубиятга учради. Хосеп Гвардиола жамоаси Норвегияда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Tecno

Журналист Саймон Байковскининг хабар беришича, "Манчестер Сити" сардорлари Норвегиядаги ўйинга ташриф буюрган клубнинг барча 374 нафар мухлисларига чипта пулини қайтариб беришга қарор қилган. "Шаҳарликлар" етакчиларига бу деярли 10 минг фунтга тушди.

"Манчестер Сити" сардорлари бундай вазиятда мухлислар учун қила оладиган энг кам нарса - харажатларни қоплаш эканини таъкидлади.

Хосеп Гвардиола шогирдлари навбатдаги ўйинни 24 январь куни ўз майдонида "Вулверхэмптон"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!