"Манчестер Сити" шу ҳафта супертрансферни якунлайди
«Манчестер Сити» «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни олишга яқин турибди, шу билан бирга Нико Гонсалесни «Ньюкасл»га йўллаш бўйича ҳам иш олиб бормоқда.
Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар берди.
Маълумотларга кўра, манчестерликлар аргентиналик хавбек трансфери бўйича келишувни шу ҳафта якунигача ёпишни режалаштирмоқда. Бироқ «Челси»нинг талаблари ошган: аввалроқ 120 миллион евро атрофида сўралган бўлса, ҳозир лондонликлар 140 миллион евро талаб қилмоқда.
Энцо Фернандеснинг ўзи эса клубни алмаштириш тарафдори ва «шаҳарликлар» бош мураббийи Энцо Марески қўл остида ўйнашни истамоқда.
Шу билан бирга «Манчестер Сити» Нико Гонсалеснинг кетиши бўйича ҳам иш юритмоқда. Ярим ҳимоячи «Ньюкасл» билан шартнома имзолаш арафасида экани айтилмоқда.
Энцо Фернандес «Челси» сафида 2023 йил январидан бери тўп сурмоқда. Унинг лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион евро атрофида.

Фикрлар