"Манчестер Сити" Сильва ўрнига Искони олиб келмоқчи

“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти янги мавсум якунлангач жамоадан кетишини маълум қилган ярим ҳимоячи Давид Сильва ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз жамоасида “Реал” ярим ҳимоячиси Искони кўрмоқчи. Испаниялик мутахассис Искони кўпдан буён кузатиб келади ва айнан уни Сильванинг ўрнига муносиб деб ҳисоблайди.

Таъкидлаш керакки, Иско “қироллик клуби”да анча вақтдан буён асосий таркибга кира олмаяпти ва шу боисдан у “шаҳарликлар”нинг таклифини кўриб чиқиши мумкин. Жамоа бош мураббийи Зинеди Зидан эса уни янги мавсумда ўз режаларига киритмоқда. Бироқ, “Реал” молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслиги учун айрим футболиларини сотиб юборишига тўғри келади. Улар Искони 80 млн еврога баҳолашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!