"Манчестер Сити" собиқ ҳимоячиси "Леганес"га кўчиб ўтди
Сербия миллий терма жамоаси ва Англиянинг "Манчестер Сити" клубининг собиқ ҳимоячиси Матия Насташич эркин агент сифатида "Мальорка"дан "Леганес" сафига ўтди.
31 ёшли ҳимоячининг янги клуби билан шартномаси икки йил муддатга имзоланди. Сербиялик футболчи "Леганес"га эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсумда Ла Лигада жами 26 та ўйин ўтказиб, 2 та гол киритишга муваффақ бўлган. Фаолияти давомида эса, "Партизан", "Фиорентина", "Манчестер Сити" ва "Шальке" клубларида ҳам ҳаракат қилган.
Фикрлар