"Манчестер Сити" ва МЮ битта футболчи учун курашмоқда
"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Баия" ҳужумчиси Делл учун рақобатлашмоқда. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри маълум қилди.
Манба берган маълумотга кўра, "шаҳарликлар" ёш истеъдод учун курашда "қизил иблислар"дан анча олдинга чиқиб олишган. Футбол мутахассислари 17 ёшли ҳужумчини Эрлинг Ҳоландга таққослашмоқда. Делл ҳозирда City Group таркибига кирувчи "Баия"нинг U-20 жамоаси таркибида ҳаракат қилади.
Делл келаси ёзда 18 ёшга тўлгач, Европа клубига ўтиши мумкин. Бироқ "Сити" форвард билан 2026 йилнинг бошидаёқ шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи жорий мавсум "Баия" U-20 сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.



Фикрлар